MULTIVAC. Германияда ишлаб чиқарилган

MULTIVAC компанияси  қадоқлаш ускуналарни ишлаб чиқариш саноатида жаҳондаги энг йирик компаниялар қаторига  кирган ҳолда, ўзининг юқори сифатли маҳсулотлари билан ажралиб туради. Ҳозирги кунда компания 80дан ортиқ шўъба корхоналари ва жаҳоннинг 140дан ортиқ мамлакатларида хизмат кўрсатиш марказлари,  шу жумладан,  5300 нафар малакали ходимларнинг катта жамоасидан ташкил топган.  MULTIVAC ўзининг 50 йилдан зиёд тарихи мобайнида ўз олдига ҳар доим бир мақсадни қўйиб келган: мижозларнинг барқарор ўсишини инновацион ва ишончли қадоқлаш ечимлари билан қўллаб-қувватлаш.

MULTIVAC компаниясининг тарихи 1961 йилдан бошланган.  Ўша йили унинг асосчиси Зепп Ҳаггенмюллер маҳсулотларини махсус пакетлар ичига қадоқлайдиган биринчи вакуумли қурилмани муваффақиятли ишга туширди.  Бу қарор ўша даврнинг ҳақиқий инқилоби эди.  Бир неча йил ўтгач термошаклланувчи машиналар яратилди ва уларнинг  конструктив принциплари бугунги кунда ҳам қўлланилмоқда.

«MULTIVAC» томонидан тақдим қилинаётган маҳсулот ассортиментига ўтсак, уларнинг ичига турли хил, ишлаб чиқариш жараёнидаги барча босқичларини таъминлаб берадиган асбоб-ускуналар киради:  термошаклланувчи машиналар, трейсилерлар (тайёр идишларни қадокловчи), вакуумли  қадоқлаш ускуналари, маркировка қилиш ва маҳсулот сифатини назорат қилиш жиҳозлари, тайёр технологик линиялар.

Юқори сифатли зангламайдиган пўлатдан тайёрланиб, ташқи шароитларга нисбатан ўта чидамли бўлади, узоқ муддат ишлайди ва камдан-кам техник ҳизмат талаб қилади. Гўшт ва сут маҳсулотлари, мева-сабзавот, дори-дармон, техник буюмлар ва ҳоказо. Буларнинг барчасини «MULTIVAC» жиҳозлари тезкорлик ва сифатли равишда, ҳажмига, шаклига ва ўлчамига қарамай, ўраб беради. Ишлаб чиқариш жараёнидаги тайёрланган қадоқлар эса нафақат сифати, ўз ёқимли дизайни ва кўриниши билан мижозларни албатта жалб қилади.

Шу билан бирга, MULTIVAC машиналарининг ишлаб чиқариш жараёнларини бошқариши жуда оддий. Жиҳозларнинг автоматлаштирилган тизими  қадоқлаш жараёнини тўла бажаришга имкон беради. Техник жиҳатдан ҳам қўлайлиги юқори: MULTIVAC ускуналарининг тузилиши ва дизайни уларни тозалашда ва хизмат кўрсатишда қийинчилик туғдирмайди.

Яна бир муҳим афзаллиги — комплекс ёндашувдир. MULTIVAC маҳсулотини харид қилганингизда, сиз нафақат асбоб-ускунани, шунингдек, компания томонидан қадоқлаш технологиясига ҳам эга бўласиз. Компания доимий равишда бу соҳадаги янги инновацион технология ва концепцияларни яратиш бўйича ишларни олиб боради ва ҳар йили ўз мижозларига 1500дан ортиқ ишланмаларни таклиф қилади. Бундан ташқари, MULTIVAC компаниясининг тажрибали маслаҳатчи ва техник мутахассислари сизга қадоқларнинг ташқи кўринишини танлашда, буюртма тузиш жараёнида ва кейичалик ҳар тарафлама кўмак беради ва юқори сервис кўрсатади.

Сиз ўз бизнесингиз учун сифатли ва қулай ечимига эга бўлишни истайсизми? Ишлаб чиқариш жараёнларини самарали йўлга қўйиш ва максимал даражада мавжуд бўлган ресурслардан оқилона фойдаланишни хоҳлайсизми? Унда бизга мурожаат қилинг  ва сиз гарант равишда юқори маҳсулот ва сервисга эга бўласиз!